Линклар

logo-print
РФ президенти Дмитрий Медведев 13 июн куни ишчи ташрифи билан Тошкентга келди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан Медведев ўртасидаги музокара чоғида минтақавий хавфсизлик муаммолари, терроризм, уюшган жиноятчилик ва наркотиклар контрабандасига қарши курашда ҳамкорликни кенгайтириш ва энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Россия президенти ёрдамчиси Сергей Приходко журналистларга икки давлат раҳбарлари учрашуви чоғида Афғонистон масаласига алоҳида эътибор қаратилиши, шунингдек, Яқин Шарқ минтақаси ва Африка шимолидаги вазият ҳам муҳокама этилишини айтди.

Россия президенти Дмитрий Медведев Тошкентга ташрифи тугаганидан сўнг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетади.
XS
SM
MD
LG