Линклар

logo-print

Ўзбекистон Иордания билан имзоланган шартномани тасдиқлади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз қарори билан божхона соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Иордания билан имзоланган ҳукуматлараро келишувни тасдиқлади.

Мазкур келишув 2011 йил 30 март куни Тошкентда имзоланган.

Ҳужжатга Ўзбекистон томонидан Давлат божхона қўмитаси раиси Зоҳид Дўсанов¸ Иордания томонидан 2010 йил охирида Ўзбекистондаги Иордания элчиси этиб тайинланган Муваффақ Муҳаммад Аҳмад Адлоуни имзо чеккан.

Келишувда икки томоннинг божхона пошлинаси, солиқ ва тўловлар сонини аниқ белгилаши, шунингдек, маҳсулотлар олиб кириш-чиқишда божхона тарифларини тўғри белгиланишини таъминлаш назарда тутилган.

Ўзбекистон президенти ТИВга тасдиқланган ҳужжат кучга кириши учун Ўзбекистон ўз мажбуриятларини бажариши тўғрисида Иорданияга маълум қилиш вазифасини топширди.

Жорий йил февралида Ўзбекистон ва Иордания ўртасида икки томонлама солиқ олмаслик ва даромад солиғи тўланмаслигининг олдини олиш ҳақида шартнома имзоланган эди.
XS
SM
MD
LG