Линклар

logo-print

Бахманн АҚШдаги президент сайловида қатнашмоқчи


АҚШ конгресси аъзоси Мишел Бахманн келаси йил АҚШда ўтказиладиган президентлик сайловида Республикачилар партиясининг биринчи аёл номзоди бўлиш учун керакли ҳужжатларни топширди.

Миннесота штатидан бўлган консерватор Бахманн буни Республикачилар партиясининг президентликка даъвогар вакиллари ўртасида илк бор телевидение орқали душанба куни намойиш қилинган дебат пайтида эълон қилди.

АҚШ президенти Барак Обама иккинчи тўрт йиллик муддатга сайланиш учун келаси йил ўтказиладиган сайловда иштирок этишини аллақачон эълон қилган.
XS
SM
MD
LG