Линклар

Германия Ливия исёнчиларини 13 июн куни расман тан олди.

Германия ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле партизан раҳбарлари билан уларнинг пойтахти ҳисобланган Бенғози шаҳрида учрашганидан кейин Германия Ливиядаги Миллий ўтиш даври кенгашини Ливия халқининг “ягона қонуний вакили сифатида” тан олишини айтди.

Германия Миллий ўтиш даври кенгашини Ливия халқининг “ягона қонуний вакили сифатида” тан олган 13-давлат бўлди.

53 давлат аъзо бўлган Африка Иттифоқ ташкилотининг Эфиопия пойтахти Адис Абаба шаҳрида ўтаётган йиғилишида душанба куни чиқиш қилган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Африка раҳбарларини Муаммар Қаддафийдан юз ўгиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG