Линклар

logo-print

Тунис собиқ президенти сиртдан суд қилинади


Тунис собиқ президенти Зайнулобиддин Бин Али рафиқаси Лейла билан, Тунис, 2009 йил 11 октябр

Тунис собиқ президенти Зайнулобиддин Бин Али рафиқаси Лейла билан, Тунис, 2009 йил 11 октябр

14 январ куни ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг Саудия Арабистонига оиласи билан қочиб кетган Тунис собиқ президенти Зайнулобиддин Бин Али 20 июндан бошлаб сиртдан суд қилинади.

Тунис Бош вазири вазифасини вақтинча бажараётган Бежи Каид Себси Ал-Жазира телеканалига берган интервюсида Бин Али ҳам ҳарбий ҳам фуқаролик маҳкамаларида суд қилинишини айтди.

Тунис ҳукумати Бин Алига қарши қатор расмий айбловлар, жумладан, давлатга қарши фитна уюштирганлик, қатлиом ва гиёҳванд моддалар контрабандаси каби жиноятлар бўйича расмий айбловлар тайёрлаб келаётган эди.

Хабарларга кўра, Саудия Арабистони Тунисни 23 йил бошқарган собиқ диктатор Бин Али ва рафиқасини Ватанига экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровга ҳозирча жавоб бермаган.
XS
SM
MD
LG