Линклар

Қозоғистон ва Хитой стратегик ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолади


Қозоғистон президенти Н.Назарбоев (ў) ва Хитой раҳбари Ху Цзинтао, Остона шаҳри, 2011 йил 13 июн

Қозоғистон президенти Н.Назарбоев (ў) ва Хитой раҳбари Ху Цзинтао, Остона шаҳри, 2011 йил 13 июн

Мазкур шартнома душанба куни Қозоғистон пойтахти Остонада президент Нурсултон Назарбоев ва Хитой раҳбари Ху Цзинтао ўртасида бўлиб ўтган музокарадан сўнг имзоланди.

Хитой раҳбари икки давлат 2015 йилгача ўзаро савдо ҳажмини 40 миллиард АҚШ долларига етказишга келишиб олганларини маълум қилди.

Президент Назарбоев учта ёвузлик, яъни терроризм, айирмачилик ва диний экстремизмга қарши курашда Қозоғистон Хитойни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

- Қозоғистон “учта ёвузлик”ка қарши курашнинг принципиал масалаларида, Хитойнинг яхлитлиги ва Хитой барқарорлиги хусусида Хитойни изчил қўллаб-қувватлашини тасдиқлади, - деди Нурсултон Назарбоев.

Хитой раҳбари Қозоғистондан кейин Россия ва Украинага сафар қилади.

Ху Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар давлат раҳбарлари кенгашининг 14 – 15 июн кунлари Остона шаҳрида бўладиган мажлисида ҳам иштирок этади.
XS
SM
MD
LG