Линклар

Хакерлар АҚШ сенати сайтига ҳужум қилди


АҚШ расмийлари Америка сенати Senate.gov сайтига хакерлар ҳужум қилганини тасдиқлади.

АҚШ конгресси хавфсизлик бўйича маъсул ходимининг маълум қилишича, хакерлар сенат сайтидан махфий ахборотларни ўғирлай олмаган.

Душанба куни ўзини “Lulz Security” деб таништирган хакерлар гуруҳи АҚШ сенатининг компьютерлар тармоғига ҳужум қилганини айтиб, ўғирланган файллар рўйхатини эълон қилган эди.

Шунингдек, мазкур хакерлар гуруҳи сўнгги пайтда бир қанча киберҳужумлар, жумладан, Sony корпорацияси ва Американинг Public Broadcasting System (PBS) телекомпанияси қилинган ҳужумлар учун маъсулиятни ҳам ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG