Линклар

Исфаралик имом ЎИҲга аъзоликда гумонланмоқда


Сўғд вилоят ички ишлар бошқармаси тарқатган маълумотларга кўра, Исфара шаҳар масжидларининг бирида имомлик қилган 57 ёшли фуқаро 2007 йилдан буён маҳаллий намозхонлар орасида Ўзбекистон Исломий ҳаракати ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланган.

Айни пайтда бу ҳолат юзасидан жиноят иши очилгани маълум қилинди, бироқ тергов жараёнига халақит бермаслик важидан исфаралик имомнинг шахси эълон қилинмаслиги таъкидланди.

Айтиш лозимки, 2001 йилда Тожикистон Олий суди қарори билан тожик жамиятида Ўзбекистон Исломий ҳаракати фаолияти таъқиқланган эди.

2011 йилнинг ўтган беш ойи бадалида Тожикистон шимолида мазкур ҳаракатга аъзоликда гумонланмиш 14 киши ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG