Линклар

logo-print
Владивостокдаги Русский оролида ойлик маошлари берилишини талаб қилиб, норозилик уюштиришган ўзбекистонлик меҳнат мухожирларига иш ҳақлари берилди.

Бу ҳақда Озодликка Русский оролидаги объектлар қурилишининг бош пудратчиси Crocus Group компанияси вакили Екатерина Черненко маълум қилди.

- Барча ишчилар ишга чиқди. 150 одамнинг барчасига ойлик маошлари тўланди. Улар норозиликни тўхтатиб, иш жойларига қайтишди,- деди Екатерина Черненко.

Владивостокда Осиë Тинч Океани Иқтисодий Ҳамкорлиги саммити ўтадиган биноларни қуришга жалб қилинган 150 нафар ўзбек ишчилари ойлик маошлари ўз вақтида берилмаётганига норозилик билдириб, иш ташлаган эди.

Сўнгги пайтда Федерал ҳукумат буюртмаси асосида Русский оролида барпо этилаётган 2012 йилнинг сентябр ойида Осиë Тинч Океани Иқтисодий Ҳамкорлиги саммити ўтказиладиган шаҳарча қурилишида бир неча бор иш ташлашлар кузатилган.

2010 йилнинг сентябрида 200 нафар хитойлик, жорий йилнинг май ойида маош олмаган 250 нафар туркиялик, кейинроқ эса 130 нафар ўзбек қурувчилари иш ташлаган эди.
XS
SM
MD
LG