Линклар

Ўзбекистонда 50 миллиард сўм давлат ғазнасига қайтарилди


2010 йилда давлат ғазнаси маблағларидан фойдаланиш бўйича 117 та қонун бузилиши ҳолати аниқланиб, ўтган йил давомида давлат идоралари томонидан мақсадсиз фойдаланилган 49,97 миллиард сўм ғазнага қайтарилди.

Newsuz.com ёйинлаган хабарга кўра, бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси бюджет ва иқтисодий ислоҳатлар қўмитаси йиғилишида маълум қилинган.

Йиғилишда “Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси тўғрисида”ги қонунни амалда қўллаш ҳолати таҳлил қилиниб, ўзбек депутатлари давлат бюджет маблағларининг ноқонуний ишлатиш ҳолатини танқид остига олганлар.

Ўзбекистон коррупция даражаси ўта юқори давлатлар қаторига киради ва давлат маблағларининг талон-тарож қилиниши одатий ҳолдир, дейди кузатувчилар.

Transparency International ташкилотнинг дунё давлатларидаги коррупция даражсига оид 2010 йилги рейтингида Ўзбекистон 178 мамлакат орасида 172 ўринни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG