Линклар

logo-print

Ироқда жанггарилар ҳужуми оқибатида 7 киши ўлди


Бугун Ироқда жанггарилар ҳужуми оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди.

Жанггарилар Дияла вилоятининг маркази Бақуба шаҳридаги маҳаллий хокимлик биносига ҳужум қилган.

Расмийлар маълумотига кўра, хокимлик биноси дарвозаси олдида иккита портлаш содир бўлган. Аввал ҳудкуш шахс ўзини портланган, кейин жангарилар битта автомобилни ҳам портлатиб, сўнг бинога ҳужум қилганлар.

Айни пайтда ҳукумат қўшинлари ва жангарилар ўртасида жанг давом этаётгани айтилмоқда. Бақуба маркази Ироқ қўшинлари ва полициячилар томонидан ўраб олинган.

Айни кўринишдаги ҳужум жорий йилнинг 29 мартида Ал Қоида жангарилари томонидан Ироқнинг Тикрит шаҳрида содир этилган ва ўша пайтда 58 одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG