Линклар

Ироқда жанггарилар ҳужуми қайтарилди


Бугун Ироқда жанггарилар ҳужуми оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳатланди.

Ироқ ҳарбийлари америкалик ҳарбийлар ёрдамида жанггарилар ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди.

Воқеа гувоҳларига кўра, беш нафар жанггари Дияла вилоятининг маркази Бақуба шаҳридаги маҳаллий хокимлик биносига ҳужум қилган.

Расмийлар маълумотига кўра, ҳужум аввалида хокимлик биноси дарвозаси олдида бир ҳудкуш шахс ўзини портлатиб юборган, кейин жангарилар бинога ҳужум қилганлар. Яна бир ҳудкуш эса жанггарилар билан полиция ўртасида тўқнашув юз берган пайтида ўзини портлатган.

Америка ҳарбийлари маълумотига кўра, АҚШ ҳарбий кучлари вертолётлар ёрдамида жанггарилар ҳаракатини кузатиш орқали Ироқ ҳарбийларига ёрдам берган.

Айни кўринишдаги ҳужум жорий йилнинг 29 мартида Ал Қоида жангарилари томонидан Ироқнинг Тикрит шаҳрида содир этилган ва ўша пайтда 58 одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG