Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:14

Беларус инқирози - ўхшашликлар


Беларуслар қурби етмай қолган гўштни аксар ўзбеклар дастурҳонида ҳам ойлаб кўринмайди.
Беларуслар қурби етмай қолган гўштни аксар ўзбеклар дастурҳонида ҳам ойлаб кўринмайди.

Беларусда авж олган иқтисодий бўҳрон юки, айниқса оддий беларусликлар учун оғир кечмоқда. Нарх-наволар кескин ошиб бораётган бир пайтда, расмий Минск инқирозни бартараф қилиш мақсадида ташқаридан моддий ёрдам қидираётганига қарамасдан, беларуслар келажакларидан хавотирда. Ғарб кўп йиллардан бери авторитаризмда айблаб келадиган, кейинги бир йил давомида эса Россиянинг ҳам хафсаласи пир бўла бошлаган Беларусдаги иқтисодий бўҳрон баъзи жиҳатлари билан Ўзбекистонда кўп йиллардан бери сурункали давом этиб келаётган ва оддий ўзбекистонликлар ўрганиб кетган иқтисодий қийинчиликларга ўхшаб кетади, демоқда кузтаувчилар.


Минсклик 81 яшар пенсионер Иван Антанюк бундан бир неча ой аввал нафақасига бемалол рўзғорини тебратиб турган эди. Мева-чева, гўшт ва сут маҳсулотлари, балиқ дастурхонидан аримас эди. Иван амаки баъзан тансиқ таомларни ҳам тановул қилиб турар эди.

Куни-кеча уйи яқинидаги озиқ-овқат дўконидан ҳаражат қилган Иван Антанюк ўзининг харидорлик қурби анча пасайиб қолганидан хафа бўлиб гапиради.

- Энг асосий нарсаларни огач қайтдим. Ун, сули, ёғ, творог, сир, сариёғ, кефир ва сут олдим холос. Нон, картошка ёки бошқа сабзавотлар олмасдан қатйдим. Гўшт ва колбсани камдан-кам оладиган бўлиб қолдик, сабаби булар анча қимматлашиб қолди,- дейди Иван амаки.

Беларусда авж олган иқтисодий бўҳрон у каби пенсионерларни анча қийнаб қўйди.

Россия энергия воситалари нархларини оширгани ҳамда ўтган декабрдаги президентлик сайловидан аввал прездент Александр Лукашенка ҳукумати ўз рейтингини ошириш мақсадида олд-орқасига қарамасдан катта маблағларни сарфлагани ортидан бошланган инқироз Беларусда инфляцияни мисли кўрилмаган даражага кўтарди.

Инқироз чуқурлашишининг олдини олиш чораси ўлароқ, Беларус ўтган ойда ўз рублини 36 фоизга, девальвация, яъни қадрсизлантиришга мажбур бўлди.

Президент Лукашенка ўзини авторитар ҳукмдор деб биладиган Ғарбга нисбатан гина-кудуратларини четга суриб, Халқаро валюта жамғармасидан молиявий ёрдам сўради.

Ҳукумат инқироздан чиқиш йўлларини қидираётган бир пайтда оддий беларуслар эртанги кунидан хавотирда. Тўплаб қўган пулларини хориж валюитасига алмаштириш илинжида бўлганларнинг валюта айирбошлаш шохобчалари олдида турнақатор бўлиб туришлари 20 аввал собиқ иттифоқ қулаганидан кейин аксар республикаларда кузатилан манзарани эслатмоқда.

Кузатувчилар фикрича, Бугун беларуслар бошдан кечираётган қийинчиликларнинг сабаблари баъзи жиҳатлари билан кўпчилик ўзбекистонликлар учун сурункали бўлиб қолган турмуш қийинчликлари омиллари ўртасида ўхшашлик бор.

Ҳолбуки, дейди ўзбекистонлик иқтисодий шарҳловчи Ориф Хошимов, Ўзбекистон билан Беларус иқтисодларини бир-бирига солиштириб бўлмайди. Бунга оддий беларус билан оддий ўзбекистонликнинг харидорлик қурбидаги фарқ мисол бўлиши мумкин.

- Беларусия ҳозир қанчалик танг аҳволда бўлишидан қатъий назар Беларус халқининг турмуш даражаси, Беларус фуқароларининг ўртача даромади Ўзбекистон халқининг турмуш даражаси ва ўртача даромадидан бир мунча баробар юқорироқ ҳисобланади халқаро кўрсаткичлар билан ҳисоблаганда ҳам. Беларусдаги муаммо билан Ўзбекистондаги муаммонинг битта ўхшаш жиҳати бу валюта курси, ташқи иқтисодий алоқалар имкон қадар давлат қўлида жамланган. Бунинг оқибатида ўз ўзидан Беларус ҳозирги кунда, ҳам сиëсий сабаблар бу ерда ўз ўрнига эга, бир мунча жабр кўраяпти, дейди иқтисодчи.

Творог, сир, сариёғ, кефир сотиб олишга қурби етиб туриб, ҳафа бўлаётган минсклик пенсионер Иван амакини сариёғ ва сирнинг таъмини эсдан чиақараёзган оддий ўзбек тушунмаслиги турган гап, дея давом этади суҳбатдошимиз.

- Илдизини бошқа жойдан излаш керак назаримда. Мисол учун Беларуслар сиз айтаëтган истеъмол карзинасига йиллар давомида эга бўлиб келган. 90 йиллардаги оғир аҳвол пайтида ҳам Беларус фуқаролари шундай маҳсулотларга ҳамма вақт ўзида имкон топа олган. 2000 йилларда тўқ вазиятга келганда ҳам имконият топа олган. Лекин бизнинг ўртача ўзбек фуқароси истеъмол карзинаси деярли ҳозир санаб ўтган маҳсулотларнинг аксариятига имконият топа олмаган. Қачондир бизда шу нарса бўлганда эди ва бугун шу нарсага олиш имконияти бўлмаганда эди, шундай норозилигига келган бўларди. Оддийроқ қилиб сизга айтадиган бўлсам, қайсидир фуқаромиз йиллар давомида, охирги 10 йиллар давомида ўртача ўзбек фуқароси, статистик ўзбек фуқароси сиз айтаëтган маҳсулотларни – пишлоқни, творогни, гўшт маҳсулотларнинг сиз айтаëтган бир неча турларини доимий равишда истеъмол қилиб келганда эди ва бугунга келиб шу нарсани истеъмол қилиш имкониятига эга бўлмаганда эди, Беларусга ўхшаган вазият юзага келган бўларди, дейди таҳлилчи.

Албатта, беларуслар бошидан кечираётган бўҳронни осон тутмаслик керак. Лекин бўҳрон бошлангандан бери Беларусда инфляция даражаси ўртача 50 фоиз, рубл девальвацияси 36 фоизни ташкил қилгани айтилмоқда. Бу мавзу халқаро сиёсий майдонда муҳокама қилинаётган асосий мавзулардан бирига айланган. Ўзбекистонда эса, масалан, миллий валюта жорий этилганидан бери, сўмнинг қадри 350 баробарга тушиб кетган, ўзбеклар нарх-наволарнинг доимий кўтарилишига ҳам кўникиб қолган.

- Европанинг ҳозирги харитасига қарайдиган бўлсак, Европада тоталитар режим ҳисобланадиган биттагина давлат қолган. Бу Беларус. Бундан бошқа тоталитар режимга асосланган сиëсий ҳукумат қолгани йўқ. Ҳаммаси ўз ўзидан демократия йўлини танлаган. Ўзбекистонга қарайдиган бўлсангиз, Европадан анча узоқда ëки Россия истайдиган бир интеграция, ўзининг қамровига олишни истайдиган давлатларнинг ҳозирча рўйхатига кирмайди. Мен айтмоқчи бўлган нарсам, Беларусда Россиянинг ëки Евросоюзнинг манфаатлари кўпроқ даражада. Россиянинг бугунги кундаги манфаати фақат шунинг устига қурилган. Арзон ва доимий равишда узилишларсиз энергия ресурслари етиб бориб турса ва ишчи кучи бориб турса бўлди. Россия Федерациясининг Ўзбекистонда бошқа манфаати йўқ. Европада ҳам манфаат худди шунақа. Углеводородлар билан боғлиқ, Афғонистондаги барқарорлик билан боғлиқ транзит ҳудуди сифатида кўради холос Ўзбекистонни. Ҳеч қачон ўзига яқин бўлган маданият ва ўзига ўхшаши керак бўлган маданият сифатида қарамайди Ўзбеякситонга,- дейди иқтисодчи Ориф Хошимов.
XS
SM
MD
LG