Линклар

Сурия армияси Идлибда амалиётларни давом эттирмоқда


Суриядан Туркия ҳудудига қочиб ўтган суриялик аёллар, 2011 йил 13 июн

Суриядан Туркия ҳудудига қочиб ўтган суриялик аёллар, 2011 йил 13 июн

Сурия ҳарбийлари Жиср аш-Шуғур шаҳрини ишғол қилганидан кейин сешанба куни Идлиб вилоятига юриш бошлади.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари хавфсизлик кучлари тинч аҳолидан камида саккиз кишини ўлдирганини маълум қилди.

Гувоҳларга кўра, ҳарбийлар танклар ёрдамида Башар ал-Ассад режимига қарши оммавий намойишлар ўтказилган Маарат ал-Наамам шаҳрига ҳам ҳужум қилган.

Аргентинага сафар қилаётган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия ҳукумати ўз халқига нисбатан “даҳшатли ҳужумлар” уюштирганини айтди.

- Сурияда вазият жуда хавотирли. Бу кураш бутун мамлакат бўйлаб ёйилган. Одамлар ўзгаришлар бўлишини талаб қилмоқда. Ҳукумат уларга даҳшатли ҳужумлар билан жавоб бермоқда, - деди БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

Айни пайтда Туркиянинг Anatolia ахборот агентлигига сўнгги кунларда 7000 дан ортиқ суриялик Туркия ҳудудига қочиб ўтганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG