Линклар

Бердиев Озарбайжон Бош вазири билан учрашди


Озарбайжон Бош вазири Артур Расизода

Озарбайжон Бош вазири Артур Расизода

Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев 14 июн куни Бокуда Озарбайжон Бош вазири Артур Расизода билан учрашди.

Озарбайжондаги ахборот агентликлари хабарига кўра, сўзлашув чоғида икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Расизода Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳамкорлиги барча соҳалар, жумладан, мудофаа соҳасида ҳам юқори даражада ривожланиши муҳим эканини таъкидлаган.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги Тоғли Қорабоғ можаросига тўхталган Артур Расизода бу можаро фақат Озарбайжон ҳудуди яхлитлиги асосида ҳал бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаган.

Ўзбекистон мудофаа вазири Ўзбекистон бу масалада Озарбайжон позициясини қўллаб-қувватлашини баён қилган.
XS
SM
MD
LG