Линклар

Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон пойтахтига келди


ШҲТнинг Тошкентда ўтган саммити, 2010 йил, 10 июн

ШҲТнинг Тошкентда ўтган саммити, 2010 йил, 10 июн

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар давлат раҳбарлари кенгашининг олий даражали учрашувида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахти Остонага келди.

Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон аъзо бўлган ШҲТ тузилганига 15 июн куни 10 йил тўлди.

Юбилей саммитида, ташкилотда кузатувчи мақомига эга бўлган Эрон ва Покистон президентлари Маҳмуд Аҳмадийнажод ва Осиф Али Зардорий ҳам иштирок этади.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай саммитда меҳмон сифатида иштирок этади.

Расмийларга кўра, давлат раҳбарлари ялпи мажлисдан ташқари ўзаро икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
XS
SM
MD
LG