Линклар

logo-print

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ШҲТ кенгашининг олий даражали учрашувида иштирок этиш учун Остонага келди.

Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон аъзо бўлган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти тузилганига 2011 йилнинг 15 июн куни 10 йил тўлди.

Юбилей саммитида ташкилотда кузатувчи мақомига эга бўлган Эрон ва Покистон президентлари Маҳмуд Аҳмадийнажод ва Осиф Али Зардорий ҳам иштирок этади.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай саммитда меҳмон сифатида иштирок этади.

Расмийларга кўра, давлат раҳбарлари ялпи мажлисдан ташқари ўзаро икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Россия президенти Дмитрий Медведевнинг ёрдамчиси Сергей Приходкога кўра, Медведевнинг Карзай билан чоршанба куни бўладиган сўзлашуви чоғида минтақавий ва икки томонлама алоқаларга оид қатор масалалар, жумладан, Афғонистонни қайта тиклашда Россиянинг иштирок этиши масаласи ҳам муҳокама этилади.

Приходко Остона саммитида ШҲТда кузатувчи мақомига эга бўлган Эрон ва Покистонни ташкилотга тўлиқ аъзо қилиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиниши эҳтимолдан йироқ, деган фикр билдирди.

Остона шаҳридаги юбилей саммитида ШҲТнинг ўтган 10 йиллик даврдаги фаолияти таҳлил қилиниши ва келгуси режалар белгилаб олиниши айтилмоқда.

Саммитда дунё ва минтақадаги ҳозирги вазият билан боғлиқ кенг қамровли масалалар ҳам муҳокама этилади.

Сўнгги бир йил давомида ШҲТга Қозоғистон раислик қилди. 14 июн куни Остонада ШҲТ котибияти ва БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

Шу куни ШҲТнинг минтақавий аксилтеррор структураси Ижриоя қўмитаси ва МДҲнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси котибияти ўртасида Англашув протоколи ҳам имзоланди. Бу ҳақда “Казахстанская правда” газетаси хабар қилди.

ШҲТга аъзо давлатлар давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей саммити охирида ўн йиллик Остона декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Олий даражали учрашув тугаганидан сўнг Хитой Халқ Республикаси Қозоғистон Республикасидан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти раислиги вазифасини бир йил муддатга қабул қилиб олади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG