Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:03

"Ўлаяпмиз қамоқларда – бу ўзбек моделидир"


Бу гувоҳнома ўтган йили 37 ёшида Навоий қамоқхонасида ҳалок бўлган тошкентлик Шавкат Алимхўжаевга берилган.
Бу гувоҳнома ўтган йили 37 ёшида Навоий қамоқхонасида ҳалок бўлган тошкентлик Шавкат Алимхўжаевга берилган.

Яқинда Жаслиқ қамоқхонасидан чиққан шоир Юсуф Жуманинг бу сатрлари Қурултой эшиттиришига сарлавҳа бўлди.


Қурултойнинг навбатдаги сони ўзбек қамоқхоналаридан келаëтган жасадларнинг кўпайгани ва қамоқдаги қийноқлар авж олганига мазусига бағишланди.

Қурултой эшиттиришида эътиқоди учун 20 йилга қамалган ва майити 8 июнга ўтар кечаси Тошкент вилояти Чиноз туманидаги уйига келтирилган 37 яшар Абдулазиз Мирзаевнинг опаси Марҳамат опа ва онаси Тожихон она, Қаршидаги қизил зона - Шайxали қамоқхонасининг собиқ маҳбуси, ҳозир Норвегияда сиëсий қочқин мақомида яшаëтган педагог олим Абдулла Абдураззоқов, қамоқлардан келаëтган жасадлар ҳақида маълумотларни ўрганаëтган инсон ҳуқуқлари фаоли Суръат Икромов иштирок этди.

Ҳуқуқ фаоллари ўзбек қамоқхоналарида қийноқлар систематик тус олгани, баъзи ҳолларда у ердаги маҳбуслар қийноқ оқибатида ҳалок бўлаётганидан бонг уриб келишади.

Қамоқдан ўлиги келтириб берилган Абдулазизнинг опаси Марҳамат опа укаси золимлар қўлида шаҳид бўлгани, унинг жасадини бўлак-бўлак қилиб “ол болангни” деб ташлаб кетишганини айтади.

- Укам Абдулазиз Косонда эди. Шаҳид бўлди укагинам. Укагинам шаҳид бўлди золимларнинг қўлида. Дабдала қилишиб, бўлак-бўлак қилишиб “ол болангни” деб ташлаб кетишди. Ўзлари кўринишмади, умуман кўринишмади. Скорийда олиб келиб ташлаб кетишди. Маҳалла раислари келишди болангиз иккинчи этаждан ўзини ташлаб юборибди деб. 20 кун олдин билиб келган эдик аҳволининг ëмонлигини, зулм беришаëтганини.

Энди уни кўрган одам ҳушидан кетиб қолаяпти. Бош мия умуман йўқ. Кўзни чиқариб ташлаган, жағлари бойланмаган, қонга беланиб ëтибди. Орқа суяклари йўқ, умуман орқа қовурғалари йўқ. Ҳамма ëғини майдалаб бўлиб ташлаган. Сонлари тешилиб кетган. Тирноқларини олиб ташлаган. Ваҳшийларча ўлдиришганда. Кейин уларни офтобга ўтирғизиб қўйиб “бор номусига тег” деб эркак кишини эркак кишининг номусига тегдираяпти экан. Мана мусулмонларни қанақа қийнаш бўлаяпти.

Ичлари ўтиб кетаркан. Туалетга ҳам киргизмас экан. “Ўтирган жойингда қилавер” дер экан. Укам менга “Сиз арз қилиб республика прокуратурасига ëзинг. Инсон ҳуқуқларига боринг, айтинг” деди ҳар на биродарларга енгил бўлиб қолса деб. Ўша ердаги оперначалниклар, СНБлар, отряд бошлиқлари узоқ йилдан бери ëтган маҳбусларга ўзларининг кийимларини бериб қўйиб қийнаттиришаяпти экан, дейди Марҳамат опа.

Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, қийноқлар орқали ўлган маҳбуслар ҳақида ҳеч қаерга хабар бермайди ва сир тутади.

- Биз фақат ўлган маҳбус қариндошларининг бизларга берган маълумотлари бўйича гапиришимиз мумкин. Буларнинг сони бир йилда 200-300дан ҳам кўп бўлиши мумкин. Қийноқлар орқали ўлган маҳбуслар ҳар доим бўлган. Экспертиза нималарида иккинчи этаждан ташлаб юборгани, юраги тўхтаб қолгани ва ҳоказолар ëзилади. Маҳбуснинг яқинлари жасадни олгандан кейин танада қийноқ изларини кўради. Куйдирилган бўлади, тирноқлари қорайиб кетган бўлади ва ҳоказо. Мана шу орқали биз қийноққа учратилгани ҳақида айтишимиз мумкин, дейди Суръат Икромов.

1994-1997 йиллар давомида сиëсий маҳбус сифатида қамоқда ўтириб чиққан Абдулла Абдураззоқ нафақат бу нарсаларга гувоҳлик бериши, балки қамоқда ўз кўрган-кечирганларини ҳикоя қилиб бериши мумкинлигини айтади.

- ИИВ ертўласига қамалганимнинг учинчи куни бўлса керак юрагим бироз безовта бўлди. Ўша пайтда қийноқлар бироз маданий эди. Ҳозир ваҳшийлашган. Мен эшикни тақиллатдим. Келишди. “Менинг юрагим безовта бўлаяпти” дедим. Кейин қоғоз олиб келишди. “Мана бу қоғозга юрагингиз ëмон бўлаëтганлиги ҳақида ëзинг” деди. Ëздим. “Числони соатларгача қўйинг” деди. “Нимага керак экан бу” деб ажабланиб қўйдим. Ўз устимдан ўзим ҳукм чиқарганимни ҳеч ҳам хаëлга келтирмагандим. Улар “Юраги ëмон бўлиб қолди. Ëзиб берди. Соат фалонда бизга мурожаат қилди. Юракдан ўлди бу” дейиш учун тайëргарликни бошлашган экан. Кейин мени олиб чиқишдида ертўлага тушгандан кейин ўнг қўлга бурилишда дастлабки камералардан биттасига қамашди. “Шу ерда кутиб турасиз. Биз тез ëрдамга телефон қилдик. У етиб келгунча шу ерда тайëр бўлиб туришингиз керак. Доктор ë олиб кетади ëки юрагингизни шу ерда кўради” деди. Устимдан қулфлашди. Жуда тор камера эди, дейди Абдулла Абдураззоқ.

Абдулла Абдураззоқ айтиб бераëтган ҳикоянинг давомини ва Қурултойнинг тўлиқ суҳбатини қуйида тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG