Линклар

Қозоғистон ойтахти Остона Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитига мезбонлик қилмоқда.

Марказий Осиёнинг тўрт давлати Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Россия ва Хитой аъзо бўлган ШҲТ тузилганига бугун 10 йил тўлди.

Юбилей саммитида, ташкилотда кузатувчи мақомига эга бўлган Эрон ва Покистон президентлари Маҳмуд Аҳмадийнажод ва Осиф Али Зардорий ҳам иштирок этмоқда.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай саммитда меҳмон сифатида қатнашмоқда.

Саммитда Афғонистондаги вазият, наркотиклар ноқонуний савдосига қарши курашиш янги стратегик режалари қабул қилинади.

Ташкилотни кенгайтириш масалалари ҳам саммит кун тартибидиан ўрин олган.

ШҲТ ўн йил аввал Хитойнинг Шанхай шаҳрида ташкил топган ва шу шаҳар номи билан атаб келинади.
XS
SM
MD
LG