Линклар

Қўшма Штатлар Эронни Суриядаги режим мухолифларининг қирғин қилинишига қўллаб-қувватлаётганликда айблади.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг бу ҳақдаги баёнотида Теҳрон зўравонликларни қай тарзда дастклаётгани ҳақида аниқ айтилмаган.

Айни пайтда Туркия Сурия режимини зўравонликларга чек қўйишга чақирди.

Сурия ҳукумат кучлари мамлакат шимолидаги Жиср ал-Шугур шаҳрида Башар ал-Ассад режимига қарши чиқаётган намойишчиларни қирғин қилишда давом этмоқда.

Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги хабарига кўра, бош вазир Ражап Тойип Эрдўғон Сурия раҳбари Ассад билан телефонда боғланиб қирғинни тўхтатишни ундан сўраган.

Ҳозирга қадар 8500 дан ортиқ суриялик мамлакат шимолида зўравонликлардан қочиб Туркияга ўтган.
XS
SM
MD
LG