Линклар

Машхур Ҳолливуд юлдузи Анжелина Жоли Туркияга қочиб ўтган суриялик қочқинларни кўргани бориш ниятини билдирди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Салжуқ Ўналнинг айтишича, машхур киноактрисса Туркия жануби-шарқига сафар қилажаги ҳақида бугун ариза топширган.

Анжелина Жоли БМТ Қочқинлар Олий комиссарлигининг яхши ният элчиси ҳисобланади.

Расмий Анқаранинг билдиришича, ҳозирга қадар Суриядаги зўравонликлардан қочиб, Туркия чегарасини кечиб ўтган қочқинлар сони 8500 дан ортган.
XS
SM
MD
LG