Линклар

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Twitterда ўзининг расмий веб-саҳифасини очди.

Элчихона вакили Молли Стивенсон Би-Би-Си билан суҳбатда бундай саҳифани очишдан мақсад элчихона фаолияти билан қизиқувчиларга кўпроқ маълумот олиш имкониятини яратиш ва жамоатчилик билан алоқанинг янги воситасидан фойдаланишдан иборат эканини айтди.

Саҳифага кирувчилар элчихона фаолияти билан бир қаторда Америкада ўқиш имконлари, элчихона грантлари, АҚШда юз бераётган воқеалар, бу мамлакат тарихи, маданияти ҳақида хабар-маълумотлар олишлари мумкин бўлади.
XS
SM
MD
LG