Линклар

Чехия АҚШ таклифини рад қилди


Чехия Республикаси мудофаа вазири Александр Вондра

Чехия Республикаси мудофаа вазири Александр Вондра

Чехия Республикаси АҚШ ва Европа Иттифоқи барпо этаётган ракета ҳужумидан мудофаа режасининг бир қисмида иштирок этмаслигини билдирди.

АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Вилям Линн билан Прагада бўлиб ўтган учрашувдан кейин Чехия мудофаа вазири Александр Вондра ўз мамлакати Олдиндан огоҳлантириш тизими тўғрисидаги АҚШнинг алоҳида таклифини ўрганиб чиққани ва унда иштирок этмасликка қарор қилганини эълон қилди.

Ассошиэйтед пресс ахборот агентлиги Чехия Республикаси АҚШ-Европанинг ракета ҳужумидан мудофаа режасидан бутунлай чиқаётгани ҳақида нотўғри хабар берди ва бошқа агентликлар ҳам шу маълумотни тарқатди.

Вашингтонда Давлат департаменти матбуот котиби Марк Тонер Чехия АҚШ-Европа Иттифоқи барпо этаётган мудофаа режасидан воз кечмагани, балки Олдиндан огоҳлантирувчи тизим яратиш ҳақидаги бошқа таклифини қабул қилмаганини айтди.

- Чехия НАТОнинг барча иттифоқчилари қатори АҚШ-Европанинг ракета ҳужумида мудофаа тизимини яратиш ҳақидаги (2010 йил Лиссабон саммитида қабул қилинган) режасини қўллаб-қувватлаган ва унда иштирок этиш истагини билдирган. Мендаги маълумотга кўра, мудофаа вазири Вондра Олдиндан огоҳлантириш тизимини яратиш тўғрисидаги икки томонлама режани амалга оширишда Чехия иштирок этмаслигини эълон қилган. Бу икки нарсани бир-бири билан алмаштириб юбормаслигимиз керак, - деди АҚШ Давлат департаменти мулозими.

Вондра ва Линн Қўшма Штатлар ва Чехия ракета ҳужумидан мудофаа соҳасида ҳамкорликни давом эттириш йўлларини излашини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG