Линклар

Хитой раҳбари Москвага борди


Россия президенти Дмитрий Медведев (ч) ва Хитой раҳбари Ху Цзинтао

Россия президенти Дмитрий Медведев (ч) ва Хитой раҳбари Ху Цзинтао

Хитой раҳбари Ху Цзинтаонинг Россия президенти Дмитрий Медведев билан сўзлашуви чоғида асосан энергетика ва савдо соҳасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама этилиши режаланган.

Бундан ташқари, мулоқот чоғида халқаро масалалар, жумладан, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги вазият ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

Музокарадан сўнг икки давлат раҳбарлари Россиянинг йиллик иқтисодий форумида иштирок этиш учун Санкт Петербург шаҳрига жўнаб кетади.

Хитой раҳбари мазкур анжуманга фаҳрий меҳмон сифатида таклиф қилинган.
XS
SM
MD
LG