Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:18

Бердиев Озарбайжон ҳарбий саноати билан танишди


Ўзбекистон мудофаа вазири Қ.Бердиев (ч) Германия мудофаа вазири К. Теодор зу Гуттенберг билан, Тошкент, 14 апрел 2010 йил
Ўзбекистон мудофаа вазири Қ.Бердиев (ч) Германия мудофаа вазири К. Теодор зу Гуттенберг билан, Тошкент, 14 апрел 2010 йил

Озарбайжонга сафар қилган Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев бу мамлакат мудофаа саноати корхоналарини бориб кўрди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосланиб мамлакатдаги ахборот агентликларининг хабар қилишича, генерал Бердиев Электрон ҳисоблаш машиналари ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан яқиндан танишган.

Шунингдек, Ўзбекистон мудофаа вазири “Шарг” ишлаб чиқариш бирлашмасининг AZAD Systems Co. корхонасида ҳам бўлиб, пилотсиз учадиган аппаратлар ишлаб чиқариш жараёнини кузатган.

Айни пайтда у асбобсозлик заводида бўлиб, зирҳли техниканинг модернизация қилиш ишлари билан танишган.

Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев 14 июн куни Бокуда Озарбайжон Бош вазири Артур Расизода билан учрашган.

Сўзлашув чоғида икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Расизода Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳамкорлиги барча соҳалар, жумладан, мудофаа соҳасида ҳам юқори даражада ривожланиши муҳим эканини таъкидлаган.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги Тоғли Қорабоғ можаросига тўхталган Артур Расизода бу можаро фақат Озарбайжон ҳудуди яхлитлиги асосида ҳал бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаган.

Бердиев Ўзбекистон бу масалада Озарбайжон позициясини қўллаб-қувватлашини баён қилган.

Ўзбекистон мудофаа вазири озарбайжонлик ҳамкасби генерал-полковник Сафар Абиев билан учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият борасида фикр алмашилган.

Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев бошчилигидаги делегациянинг Озарбайжон расмийлари билан учрашуви чоғида уларга Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Исматулла Эргашев ҳамроҳлик қилган.
XS
SM
MD
LG