Линклар

logo-print

Сурияда оммавий ҳибсга олишлар бошланди


Бир ҳафта давомида Сурия режими қўшинлари қамалида бўлган мамлакат шимоли-ғарбидаги вилоятларда бугун юзлаб одамлар ҳибсга олинди.

Суриялик ҳуқуқ фаолларига таяниб, хабар қилган агентликларига кўра, оммавий ҳибсга олишлар, асосан, Жиср аш-Шуғур, Маарат ал-Наамам шаҳарларида кузатилаяпти.

Жиср аш-Шуғур, Идлиб ва бошқа шаҳарларда бир неча кундирки ҳарбийлар ва исёнчилар ўртасида тўқнашувлар давом этаяпти.

Сурияда Башар ал-Ассад режимига қарши оммавий намойишлар бошлангандан буён 1400 суриялик ҳалок бўлди. Саккиз мингдан зиёд суриялик Туркияга қочиб ўтгди.
XS
SM
MD
LG