Линклар

Яна маҳалла сайловлари ҳақида

  • Садриддин Ашур

Маҳаллий ҳокимлар давлат раҳбари чиқарган қонунни ўзиники қилиб олган, дейди ғаллаороллик мухлисимиз

Маҳаллий ҳокимлар давлат раҳбари чиқарган қонунни ўзиники қилиб олган, дейди ғаллаороллик мухлисимиз

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошларимиздан бири яна Ўзбекистонда якунига етаётган маҳалла раислари сайловига доир муаммолардан гап очди.


“Ғаллаорол Ўзбекистонга қарайдими?”
деб риторик савол беради Жиззах вилоятининг Ғалларол туманидан қўнғироқ қилган пенсионер Набижон Жўрабоев. У маҳаллий сайловлар сайлов эмас, балки ҳокимнинг “тайинлови” бўлаётгани ҳақида гапиради:

- Сайловнинг қарорида ëзиб қўйибдики, олдин кўча вакиллари сайловга номзод сайласинда, кейин ўша номзодлар бориб маҳалла оқсоқолини сайласин деган жойи бор. Кейин маҳалла оқсоқолига олий маълумотли, халқнинг ичида обрў-эътиборга сазовор бўлган, ғайратли инсон сайлансин деб ëзиб қўйибди. Лекин бизнинг туман марказида ҳокимиятга 100 метр яқин жойда Ғафур Ғулом маҳалласи жойлашган. Кеча шу маҳаллада сайлов бўлди. Қаранг энди бирорта кўчада сайлов ўтказилгани йўқ. Бир йил олдин Жумабоева Баҳор деган ахлоқи бузуқлиги учун маҳалла раислигидан олиб ташланган эди. Халқ ëзавериб, ëзавериб маҳалла раислигидан олиб ташланган. Бундан ташқари у ўрта махсус маълумотли. Олий маълумотли эмас. Ҳозир шунинг яна номзодини киргизибдида. Кеча ўша кўрсатган вакиллар, бу ëқдан яширинча борган вакиллар қўл кўтариб яна Жумабоевани раис қилиб сайлади.

Битта бу эмасда. Қашқабулоқ фуқаролар йиғинида учта қишлоқдан бешта номзод кўрсатилган сайловга. Эртага сайлов деган куни 26 майда бирдан келиб “Ҳамманг номзодингни олгин. Бошқа киши бўлади” дейди. Шундан тўрттасига мажбуран ëздирадида, ҳалиги раис бўлган одам Эгамқулов Камол аризасини олмайди. “Мен олмайман. Мени халқ сайлаяпти. Шунинг учун мен аризамни олмайман” деса, эртаси куни сайловда қатнашса, бунинг номзодини автоматический олиб ташлайди.

Аламли маҳалласида ҳам сайловда 10 синфни битирган болани сайловга қўяяпти. 10 синфни битирган 1971 йил туғилган болани қўяяпти. Бу Ғаллаорол Ўзбекистонга қарайдими ëки қарамайдими? Наҳотки шуни вилоят текширмаса, республика текширмаса. Халқ жуда ҳам қаттиқ норози. Биз албатта буни охиригача етамиз. Қонун-қоида фақат ҳокимники. Бу республикани тан олмаяпти.

Шу нарсаларни Олий Мажлис сенатидаги айниқса қонунчилик палатасининг раиси Светлана Ортиқова эшитса. Шунга икки оғиз жавоб берса. Республика Маҳалла жамғармаси шунга жавоб берса, келажакда хатони тўғрилашга ëрдам бўларди демоқчиманда, дейди Жиззах вилоятининг Ғалларол туманидан қўнғироқ қилган пенсионер Набижон Жўрабоев.


“Дарахтлар увол бўлди”
дейди Наманган шаҳридаги 50-100 йиллик дарахтларнинг кесилганидан шикоят қилар экан, наманганлик отахон Мўминжон Мукаррамов.

- Биз Наманган шаҳар 1-микрорайонда турамиз. Неча марта ҳокимиятга келиб айтдик. Айтмаган жойимиз ҳам қолмади. Биринчиси асфалт эмас. Иккинчиси шаҳар ичи дарахтларни бутун қирқиб юборди. Нимага унақа қилди экан билмай қолдикда. Ҳайрон қолдик.

Озодлик: Дарахтларни қирқиб юборди деяпсиз. Қаерда қирқди? Йўлдами, боғдами, қанақа дарахт эди?

- Йўл бўйида шаҳарнинг ичларида. Бутун йўл бўйларида дарахтлар бор эди. Энди салқин жой қолмади. “Бизнинг олдимизни асфалт қилиб бергин” деб неча марта шикоят қилдикда. Ҳеч ким аҳамият бергани йўқ.

Озодлик: Неча йиллик дарахтлар эди?

- Анча йиллик. 100 йилликлардан ошган кўпроқ. Чинор бор эди.

Озодлик: Наманган уйчун Дарахтларнинг аҳамияти нимна эди?

- Энди салқин қилиб турарди йўл бўйларини. Чиройли бўлган. Биттаси айтади йўни кенгайтириш учун қилган дейди. Одамлар энди раҳми келгани билан ҳеч ким айтолмаяптида, дейди наманганлик отахон Мўминжон Мукаррамов.


“Мени ноҳақ айблашяпти”
дейди Қўқон шаҳридан қўнғироқ қилган тадбиркор Шаҳзода Жумаева. Тингловчи Эркин микрофонда унинг шаънига айтилган танқидларга ўз эътирозини билдиради.

- 13 июнда Шерматова Оминахон деган чиқишган экан мен тўғримда ëлғон сўзлар билан. Аслида олганда менинг ҳамма документларим жойида. Кондитер цех қилганман. Кондитер цехимни Оллоҳга шукур ишга тушириб қўлимдан келганча беш-олтита ишчи ишлатаман. Шуларнинг ҳисоби билан мен ўзимни ўзим оëққа турғазиб ишлаб турган пайтда сизларга нотўғри информация бериб ноқонуний деб. Ҳамма нарсам Оллоҳга шукур ҳокимият томонидан жойида документларим. Ҳамма нарсам ўрнида тўғри. Сизлар ҳам энди билиб билмасдан, суриштирмасдан чиқаверса, ҳар хил ëлғон сўзларни бераверса, сизларни жуда ҳам ҳурмат қиламан мен. Жуда ҳурмат қилиб тўғри сўзлиларинг учун шу томонлама мен боғландим. Тўғри ҳақиқатни гапирайин деб ўзимни нимамга сиғдира олмадим. Шунинг учун минг бор узр. Сизларга шуни айтмагунча кўнглим жойига тушмади, дейди тадбиркор Шаҳзода Жумаева.


“Тадбиркорга ривожланишга имкон йўқ”
дейди андижонлик тадбиркор Дилшодбек Пўлатов.

- Менинг фикрим масалан эртага тарвуз арзон бўлади. Шунинг сокини чиқариш керак. Ҳозир бир литрлик коробкали соклар 2000 сўм. Тарвуз кузга бориб 500 сўм бўлади ëки бўлмаса олма эртага арзон бўлиб кетади. Помидорлар 100-200 сўм бўлади. Йўл ëпиқку, ўтказмайди. Шунга томат чиқарадиган станок керак. Шуни мен олмоқчи бўиб бордим тадбиркорлар палатасига. “Шуни қидирмоқчи эдим. Топиб беринглар” десам, “Бизга заказ берсангиз, 200-300 минг тўлайсиз. Кейин биз сизга шунақа кичкина станок бор ëки йўқлигини билиб берамиз” деяпти. Анави куни Германияда Қурултой бўлди деди. Ҳамма сиëсий нимада гапирди. Одамларни иш билан таъминлаш бўйича ҳеч ким гапирмади. Битта одамни иш билан таъминласа, орқасида тўртта боласи бор унинг. Беш киши битта нимадан манфаатдор бўлади. Шунга ëрдам берадиган одам борми деб сўраган эдим. Ҳеч йўқ кичкина станоклар бўлса сок чиқарадиганми, томат чиқарадиганми, бизда помидор арзон, олма арзон. Мана бир кило бодринг 200 сўм. Сариоғочда 1600 сўм. Шакар 4800 сўмга чиқди, 4500 сўм. 200 сўмга нон ҳам бермайди. Кўраяпсизми бодринг 200 сўм, дейди андижонлик тадбиркор Дилшодбек Пўлатов.

********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG