Линклар

Исроилда портлаш рўй берди


Исроилнинг Нетаня шаҳридаги тўрт қаватли турар жой биноларидан бирида пайшанба куни ярим тунда портлаш рўй берди.

Оқибатда камида уч киши нобуд бўлди, қарийиб 30 киши яраланди.

Полиция матбуот вакили Микки Розенфилдга кўра, одамлар яшайдиган бинодаги портлаш балондан газ сизиб чиққани оқибатида содир бўлгани тахмин қилинмоқда.

Розенфилд портлаш террор ҳужуми бўлмаганини тасдиқлаш учун полиция текширув олиб бораётганини сўзига қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG