Линклар

logo-print

Клинтон Ливия ва Яқин Шарқдаги жинсий зўравонликни қоралади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий кучларини номусга тегиш ва аёлларга нисбатан зўравонликни “уруш воситаси” сифатида қўллаётганликда айблади.

Клинтон Яқин Шарқ минтақасининг бошқа ҳукуматлари ҳам жинсий зўравонликдан фойдаланганини баён қилди.

Эълон қилинган ёзма баёнотда Давлат котиби Ливияда зўрлаш кенг миқёсда рўй бераётгани ҳақида хабарлар олинаётганидан Қўшма Штатлар жиддий ташвишда экани билдирилган.

Ҳужжатда АҚШ “Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги ҳукуматлар” демократик ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилган норозиларни қўрқитиш ва уларни жазолашда “жинсий зўравонлик” қўллагани маълум қилинган.
XS
SM
MD
LG