Линклар

logo-print

Грецияда янги ҳукумат эълон қилиниши кутилмоқда


Греция Бош вазир Георгиос Папандреу

Греция Бош вазир Георгиос Папандреу

Бугун Греция Бош вазир Георгиос Папандреу янги ҳукумат таркибини эълон қилиши кутилмоқда.

Греция ва Европа Иттифоқи мамлакат иқтисодиётини банкторлик ва молиявий таназзулдан сақлаб қолишга саъй ҳаракат қилаётган бир пайтда Папандреу пайшанба куни халқни бирликка чақирди.

Ҳукуматнинг бўҳронни бартараф қилиш чораларига қарши намойишларида зўравонликлар рўй бермоқда.

Ҳукуматнинг иқтисодий сиёсати ва консерватор мухолифат билан бирлик ҳукумати туза олмаганига норозилик тариқасида Бош вазир етакчилигидаги Социалистик партиянинг уч аъзоси шу ҳафтада истеъфога чиқди.

Молиявий таназзулдан қутулиб қолишда Грецияга ёрдам бериш эвазига Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси Афина ҳукуматидан 28 миллиард евро тежашни назарда тутган кескин чоралар кўришни талаб қилган.

Грециядаги бўҳрон евро зонасига аъзо бўлган бошқа 17та давлатга ҳам салбий таъсир этиши ва глобал иқтисодий бўҳронга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида хавотир билдирилмоқда.
XS
SM
MD
LG