Линклар

logo-print
АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Покистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва у ердан халқаро қўшинларни олиб чиқиш жараёнида АҚШнинг энг муҳим стартегик ҳамкори бўлиб қолишини таъкидлади.

Пайшанба куни журналистларга берган интервюсида икки давлат ўртасидаги муносабатларни “бироз мураккаблашган”, деб баҳолаган АҚШ Мудофаа вазири айни пайтда ҳар икки давлат ҳукуматлари минтақа хафсизлиги борасида бир-бирининг ёрдамига муҳтож эканини урғулади.

Шунингдек, Роберт Гейтс АҚШ ва Покистоннинг изчил ҳамкорлиги террорчи гуруҳларга қарши курашда ўта муҳим эканини ҳам қайд этди.

- Усама ўлдирилганидан сўнг биз танлаган йўл Ал-Қойдани бироз шоширганига ишоратлар кузатилди. Улар покистонликлар уларнинг сафига қўшилишига шубҳа қилмоқдалар ва айни кезда покистонликлар уларни ошкор қилиши мумкинлигидан ҳам хавотирдалар, деди АҚШ Мудофаа вазири.
XS
SM
MD
LG