Линклар

logo-print

Грецияда молия вазири алмашди


Грецияда 15 июн куни давом этган норозилик намойишларидан олинган сурат.

Грецияда 15 июн куни давом этган норозилик намойишларидан олинган сурат.

Грецияда молиявий бўҳрон хавотири кучайиб бораётган бир кезда Бош вазир Георгиос Папандреу молия вазирини алмаштирди.

Ҳукумат матбуот вакили берган маълумотга кўра, собиқ Мудофаа вазири Евангелос Венизелос янги молия вазири бўлди. Унинг ўрнида ишлаган Георг Папаконстантину атроф-муҳит вазири бўлди.

Мамлакат ичкарисида норозилик кучайиб бораётган бир кезда Бош вазир Папандреу пайшанба куни ўз ҳукумати ва Европа Иттифоқи замонавий дунёнинг жиддий муаммоларидан бирига юзлашгани ҳамда бундан чиқиш йўлларини топиш учун зўр бериб уринаётганини айтиб, Греция халқини бирликка чақирди.

Молиявий таназзулдан қутулиб қолишда Грецияга ёрдам бериш эвазига Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси Афина ҳукуматидан 28 миллиард евро тежашни назарда тутган кескин чоралар кўришни талаб қилган.
XS
SM
MD
LG