Линклар

Қирғизистон парламенти мамлакатда Фарғона.ру сайтини блок қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

16 июн куни Қирғизистон парламенти 2010 йилги июн воқеаларини ўрганган парламент комиссияси хулосасини кўриб чиқиб, ўз қарорини эълон қилди ва қарорнинг муҳим пунктларидан бири Фарғона.ру ахборот агентлиги сайтини ёпиш бўлди.

Фарғона.ру агентлиги бош муҳаррири Данил Кислов Жўғўрқу Кенешнинг бу қарорида “мантиқ жуда оз”, деб ҳисоблашини айтди.

- Бу қарорда мантиқ жуда оз. Жиддий баҳо бериладиган бўлса, бу жуда аянчли ва бу Қирғизистон халқи иккинчи инқилоб учун қилган курашидан кутган мевалар эмас. Халқ сўз эркинлиги ва демократияни истаган эди. Бу ҳукумат бизни нафақат Бакиев давридаги бедодлик ёки Акаев давридаги юмшоққина авторитаризм даврига қайтармоқда, балки ундан ҳам нарироқ бориб, пост совет ҳудудига ўзига хос прецедент ўлароқ бирорта интернет нашрини қонуний йўл билан ёпишга уринмоқда, дейди Данил Кислов.

Шунингдек, Қирғизистон парламентининг 7 қоғозлик қарорида “2010 йилнинг июн ойида содир бўлган миллатлараро тўқнашув чоғида Қирғиз Республикасида геноцид, ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятлар бўлмаган”и қайд этилган.

Қарорда 2010 йил май-июн ойларида Ўш шаҳри, Ўш ва Жалолобод вилоятларида содир бўлган фожиавий воқеаларнинг асосий ташкилотлари ва айбдорлари сифатида ўзбек лидерлари, хусусан, Қодиржон Ботиров, Иномжон Абдурасулов, Жалолиддин Салоҳиддинов ва бошқаларни “миллатчилик ва айирмачилик ҳаракатларига алоқадор” шахслар сифатида тилга олган.
XS
SM
MD
LG