Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:33

Новосибирскда ўзбек ва қирғиз мардикорлари муштлашди


Новосибирск шаҳрининг “Березовый” қурилиш объектида иш талашган ўзбек ва қирғиз мардикорлар ўртасида жанжал чиқди ва уч киши жароҳатланди.

Новосибирск вилояти ИИБ матбуот маркази раҳбари Наталья Масловага кўра, жароҳатланганлар қирғиз миллатига мансуб.

- Бир томондан 15 киши, иккинчи тарафдан 30 киши тўпланган. Муштлашув уч нафар Қирғизистон фуқароси пичоқланди ва шифохонага жойлаштирилди. Уларни маст ҳолда пичоқлаган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди,-деди Наталья Маслова.

Бошқарма расмийси жанжал маиший тусга эга экани ва унга этник тус бермаслик кераклигини таъкидлади.

Россия Жиноят Кодексининг 111 моддаси билан айбланган Ўзбекистон фуқароси ҳозир тергов изоляторида экани, унга адвокат ва таржимон берилгани айтилди.
XS
SM
MD
LG