Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:39

Ўринбой Усмонов ҳибсда қолаётганидан хавотирлар кучаймоқда


 Би-Би-Си мухбири Ўринбой Усмонов ҳамон ҳибсда қолмоқда.
Би-Би-Си мухбири Ўринбой Усмонов ҳамон ҳибсда қолмоқда.

Би-би-сининг Тожикистондаги мухбири Ўринбой Усмоновнинг ҳибсда қолаётганидан Ғарб ҳукуматлари ва халқаро ташкилотлар хавотир билдирмоқда.


"Кийимларида қон доғларини кўрдим"

Сўғд вилоят Миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан Би-би-си журналисти Ўринбой Усмоновнинг қон доғлари қолган кийимлари яқинларига берилди.

- Кеча овқат билан янги уст бош олиб боргандик. Кийимларини алмаштириб чиқариб беришди. Уйга келиб қарасам киймларида қон излари қолган. Назаримда урган,кейин қон теккан кийимларни ювиб чиқариб беришган, дейди, беш кундирки турмуш ўртоғининг аҳволидан хабарсиз қолаётган Малоҳат Усмонова.

Айни пайтда ҳимоячиси Файзиниссо Воҳидовага ҳам маҳбус журналист билан учрашиш имкони берилмаяпти.

- Ўзи бу аслида инсон ҳуқуқларини, қонунларимизни поймол қилишдир. Эртага шанба куни сўнги бор уриниб кўрамиз ичкарига киришга. Бирор натижа чиқмаса, шикоят аризаси ёзамиз, дейди адвокат Воҳидова.

Эримнинг гуноҳи исботланмади

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Маҳмадулло Асадуллоев Би-би-си мухбири Ўринбой Усмонов Ҳизб ут-Таҳрир гуруҳига ҳ аъзолик, экстримистик гуруҳ тузганлик ва диний низо қўзғашда гумонланаётганини маълум қилганди.
Журналистнинг рафиқаси Малоҳатхон Озодлик билан суҳбатда эрига қўйилаётган айбларда ҳеч бир асос йўқлигини айтади.

- Ўша кунга уйимизга келиб текширишди, битталаб қоғозгача ўқиб чиқишди ҳеч нарса чиқмади. Иккита гувоҳ олиб келишган эди ўзлари билан. Улар ҳам ҳеч нарса чиқмаганлиги ҳақида гувоҳлик бериб, қўл қўйишди. Энди “уйидан Ҳизб ут-Таҳрирнинг китоби чиқди” деб, телевизорда ҳамма ёққа эълон қилди пресс секретари. Ўшанга биз ҳайрон бўлиб турибмиз энди,- дейди Малоҳат Усмонова.
Би би си радиосининг ўзбек хизмати журналисти Ўринбой Усмонов беш кундирки, Миллий хавфсизлик қўмитасининг Хўжанддаги ҳибсхонасида қолмоқда.

Унинг яқинларига ҳам, ҳимоясичи Файзиниссо Воҳидовага ҳам у билан кўришишга рухсат берилмаяпти.

Расмийлар Ўринбой Усмоновга жума куннинг биринчи ярмида ҳимоячи Файзиниссо Усмонов билан учрашиш имкони берилишини ваъда қилган эди.

Тушдан кейин адвокат билан боғланганимизда, у ҳамон ўз мижозим билан учрашишга руҳсатни кутиб турганини маълум қилди.

- Умаман кўролганим йўқ. Терговчи Усмонов иши билан Мастчоҳ туманига кетганини айтишди. Кеча Конибодомга кетди, деб баҳона қилишганди. Ўзи аслида бу инсон ҳуқуқларини ва қонунлариизни поймол қилишдир. Эртага шанба куни сўнги бор уриниб кўрамиз ичкарига киришга. Бирор натижа чиқмаса, шикоят аризаси ёзамиз, дея билдирди ҳимоячи Воҳидова хоним.

Би-би-си радиосининг Сўғд вилояти бўйича мухбири Ўринбой Усмонов 13 июн куни иш вақтида хавфсизлик ходимлари томонидан ушлаб кетилганди.

14 июн куни эса хавфсизлик ходимлари томонидан кишанланган ҳолда уйига олиб келинган Ўринбой Усмонов яқинларига “ҳизбчилик”да айбланаётгани ва бунинг тўҳмат эканини айтган.

Халқаро ҳамжамият хавотир билдирмоқда

АҚШ ва Ғарб Ўринбой Усмонов тақдиридан хавотирда Би-би-си журналисти Ўринбой Усмонов тақдиридан АҚШ ва Европа Иттифоқи хавотир билдириб унинг зудлик билан озод этилишини талаб қилмоқда.

Би-би-сининг Тожикистондаги мухбири Ўринбой Усмоновнинг ҳибсда қолаётганидан халқаро ташкилотлар ҳам хавотир билдирмоқда.

Қароргоҳи АҚШда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси директори ўринбосари Роберт Махони Би-би-си мухбирига қўйилаётган айбловлар “сиёсий ва диний мавзуларни цензура қилишга уриниш”, дея баҳолади.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳам Ўринбой Усмонов тақдиридан хавотир билдириб, Тожикистон ҳукуматига расмий мурожат билан чиқди.

Ташкилотнинг Матбуот эркинлиги бўйича мутасаддиси Дуня Миятович Тожикистон Ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифийга йўллаган мактубида “Мен Тожикистон ҳукуматининг терроризмга қарши кураш ҳуқуқини ҳурмат қиламан, бироқ Усмоновнинг қўлга олиниши ва унга бўлган муносабат, жумаладан унга адвокат олиш ҳуқуқнинг берилмагани, фикр эркинлигини қонунга зид тарзда чекланишига оид хавотирларни уйғотади”, дея таъкидлади.

ЕХҲТ расмийси шунингдек , Би-би-си мухбирининг ҳисбга олиниши “Тожикистонда нозик мавзуларни ёритаётган журналистлар овозини бўғиш уринишларииннг навбатдагиси” бўлиши мумкинлигидан хавотир билдиради.

Мятович Зарифийга йўллаган мактубида Тожикистонда матбуот эркинлигини бузилишига оид бошқа ҳолатлар, жумладан Исломий партия газетаси бош муҳаррири Ҳикматулло Сайфуллозоданинг калтаклангани ва журналист Маҳмадюсуф Исмоиловнинг ҳибсга олингани юзасидан маълумт беришни ҳам илтимос қилди.

Бундан аввал Буюк Британиянинг Душанбедаги элчиси Тревер Мур, АҚШнинг Душанбедаги элчиси Кен Гросс ҳам Би-би-си ўзбек хизматининг Сўғд вилояти бўйича мухбири Ўринбой Усмоновнинг ҳибсга олинишини қоралаган эди.

АҚШ элчиси Гросс жаноблари Youtube саҳифасида эълон қилинган видео мурожаатида Тожикистон ҳукуматидан Миллий Хавфсизлик Қўмитаси ҳисбхонасида қолаётган Би-би- си мухбири Ўринбой Усмоновни имкон қадар тезроқ озод этишга чақирган эди.

Элчи Кен Гросс ўз видео мурожатида шунингдек, хавфсизлик ходимлари журналистга номақбул муносабатда бўлаётганига оид хабарлар жиддий текширилиши лозимлигини ҳам таъкидлади.

Тожикистон ҳукумати Ўринбой Усмоновни озод эжтиш чақирувларига борор жавоб қайтарганича йўқ.

Ўринбой Усмоновнинг ҳибсга олинишига ўзбек зиёлилари ўз муносабатларини билдирмоқдалар.

Би-Би-Си телевизион лойиҳалари ҳамкори, Лондондаги Ўзбекистон ташаббус гуруҳи раҳбари Шоҳида Ёқуб:



Тожикистондаги таниқли ўзбек шоири, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси ўзбек бўлими раҳбари, “Халқ овози” республика газетаси бўлим мудири Ўлмас Жамол:



Тожикистонлик таниқли ўзбек шоираси Мунаввара Ойматова:

XS
SM
MD
LG