Линклар

Россия президенти Димитрий Медведев Санкт-Петербург шаҳрида бораётган иқтисодий форумда қилган чиқишида Россия иқтисодиётини замонавийлаштириш зарурлиги ҳақида сўзлади.

Шунингдек, у иқтисодий турғунлик ва ҳокимиятнинг Кремлда марказлашуви мамлакат ривожига таҳдид солишидан огоҳлантирди.

- Замонавий дунёда мамлакатни бир нуқтадан туриб бошқариш имконсиз. Айниқса, Россия каби давлатда. Бундан ҳам жиддий нарсани айтаман. Агар ҳамма иш Кремлдан бўладиган ишорат билан ҳаракатга тушадиган ёки бошланадиган бўлса - бунга тарихда гувоҳ бўлганмиз, шахсан мен буни ўз тажрибамдан биламан – демак бундай тузум яшовчан эмас, чунки уни бир кишининг истагига мослашга туғри келади. Бу жуда ёмон ва бу тузумни ўзгартириш кераклигини англатади, - деди Россия президенти Димитрий Медведев.

Россияда кейинги йили март ойида президентлик сайлови бўлади ва ҳозир Димитрий Медведев ҳам, Россияга бош вазирлик қилаётган Владимир Путин ҳам президентликка номзод бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG