Линклар

Сурия қўшинлари қуролланган ҳарбий техника билан мамлакат шимоли-шарқидаги яна бир шаҳарга бостириб кирди.

Ҳарбийларнинг аҳолиси 100 минг киши атрофида бўлган Маарат ал-Нўмон шаҳрига кириб бораётгани акс этган тасвир мамлакат расмий телевидениесида намойиш этилди.

Ҳарбийлар келгунига қадар шаҳар аҳолисининг кўпчилиги уни тарк этган.

Сурия қўшинлари, шунингдек, Маарат ал-Нўмон шаҳри жанубида бўлган Хон Шейҳун шаҳри томон ҳам ҳаракатланаётгани айтилмоқда.

Айни кезда мамлакатдаги мухолиф кучлар сурияликларни жума намозидан кейинги намойишларга бирлашишга чақирган.

Намойишчилар президент Башар ал-Ассаднинг истеъфосини сўрамоқда.
XS
SM
MD
LG