Линклар

Чегарасиз мухбирлар ташкилоти Қирғизистон парламентининг Фарғона.ру сайтини блок қилиш тўғрисидаги қароридан даҳшатга тушганини билдирди.

“Фарғона.ру сайтига кириш йўлини блок қилиш Қирғизистондаги мустақил матбуотга қилинган даҳшатли ҳужум бўлади. Фарғона.ру сайти 2010 йил июн ойидаги воқеаларни ёритиш чоғида профессионализм ва кескинликни сусайтириш истагини намойиш қилган эди. Бундай кўрсатма Қирғизистонда цензура ҳукм сурган ёмон даврни ортга қайтармоқда”, дейилади Чегарасиз мухбирлар ташкилоти Қирғизистон парламенти қарори муносабати билан эълон қилган баёнотда.

Ташкилот ўтган ҳафтада парламент комиссиясининг 2010 йил июн воқеалари бўйича ўтказган суриштирувларидан хавотир билдириб, комиссия президентига хат йўллаган эди.

Комиссия тавсиялари парламент томонидан тасдиқланганидан сўнг Чегарасиз мухбирлар ташкилоти ушбу мактуб матнини ҳам жамоатчиликка ошкор қилди.

Ушбу мактубда Фарғона.ру сайти мамлакатдаги “етакчи мустақил ахборот портали”, деб, уни блок қилиш нияти эса “даҳшатли ҳужум”, деб баҳоланган.
XS
SM
MD
LG