Линклар

Триполи остонасида Қаддафий кучлари ва исёнчилар ўртасида жанг кечмоқда


Ливия пойтахти Триполи шарқида исёнкорлар ва Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар ўртасида жанглар бўлди.

Хабарларга кўра, Триполидан 160 километр шарқда жойлашган Злитан шаҳарчасидаги жангларда бир - бирига рақиб кучлар оғир артиллерия қуролларидан фойдаланганлар.

НАТО кучлари жума куни Триполини бомбалаган, Муаммар Қаддафий кучларига тегишли объектларни нишонга олган эди.

Хафталаб давом этаётган жангларга қарамай ливиялик исёнкорлар мамлакатни 41 йилдан бери идора этиб келаётган Қаддафий режимини ағдариш уддасидан чиқа олишмаяпти.
XS
SM
MD
LG