Линклар

logo-print
Япониянинг ТЕРСО ширкати “Фукусима” атом станциясида юқори даражада радиацияланган сувни тозалаш ишларини тўхтатганини маълум қилди.

Сув таркибида радиация миқдори кескин ошиб кетганидан саноқли соатлар ўтиб ширкат тозалаш ишларини тўхтатган.

ТЕРСО вакилларига кўра, радиация миқдори кутилганидан тез ошиб бормоқда.

Аввалроқ япон расмийлари ифлосланган сувнинг денгизга оқиши хавфи борлигини айтишганди.

Ҳозир станция ертўласида юқори даражада радиацияланган 100 минг тонна сув тўпланган.

Реакторни совутиш ишлари боис ифлосланган сув миқдори станцияда ҳар куни 500 тоннага ортмоқда.
XS
SM
MD
LG