Линклар

logo-print
Жанубий Корея ҳарбий кучлари Asiana Airlines шикартига тегишли йўловчи учқични Шимолий Кореяники деб ўйлаб, ўққа тутган.

Ҳарбийлар Хитойдан келаётган учқичга қарата винтовкалардан 99 марта ўқ узган, лекин ҳеч кимга талафот етмади.

Ҳодиса Жанубий ва Шимолий Корея чегаралари туташган денгиз ҳудудида рўй берди.

Бортида 119 одам бўлган учқич Жанубий Кореянинг Жиодонг оролидаги ҳарбий постидан 12 километр жанубда Жумун ороли узра парвоз қилаётган эди.

Asiana Airlines вакили учқич баландда учаётгани боис отилган ўқ етиб бормагани ва учқичга шикаст етмаганини айтди.
XS
SM
MD
LG