Линклар

БМТ Ал Қоида ва Толибонга нисбатан алоҳида санкция қўллади


Brazil -- UN Secretary General Ban Ki-moon just as he hears the news that the Security Council has voted to recommend him as a candidate for another term, Brazilia, 17Jun2011

Brazil -- UN Secretary General Ban Ki-moon just as he hears the news that the Security Council has voted to recommend him as a candidate for another term, Brazilia, 17Jun2011

БМТ Хавфсизлик кенгаши биринчи марта Ал Қоида ва Толибон ҳаракатига нисбатан алоҳида санкциялар жорий этди.

Жума куни Хавфсизлик кенгаши Ал Қоидага алоқадор шахсларни алоҳида, Толибон билан боғлиқ шахсларни алоҳида қора рўйхатга киритиш ҳақидаги икки резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Авваллари БМТ ҳар икки ташкилотга нисбатан умумий жазо қўллаб келган.

Кузатувчилар афғон ҳукуматининг миллий ярашув сиёсатини қўллаб -қувватлаш ва терроризмга қарши самаралироқ кураш олиб бориш мақсадида БМТ Ал Қоида ва Толибонга нисбатан айри ёндаша бошлаганини айтишмода.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс кенгаш қарори Ал Қоида ва Толибон солаётган таҳдидларни баратараф этиш йўлидаги муҳим қадам бўлганини айтди.
XS
SM
MD
LG