Линклар

logo-print
Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ўз мамлакатида йиллардан бери давом этаётган урушга барҳам бериш йўлида Қўшма Штатлар ва бошқа қудратли давлатлар Толибон билан дастлабки музокараларга киришганини айтди.

АҚШ Толибон билан яширин музокаралар олиб бораётгани ҳақида аввал ҳам Ғарб матбуотида қатор мақолалар босилган эди.

Афғонистон президенти Карзай ҳам мамлакатдаги барча кучларни, жумладан, Толибон жангариларини миллий ярашувга чақириб келган.

Лекин Карзайнинг Қобулдаги матбуот анжуманида қилган бугунги баёноти ҳам музкараларга АҚШ киришганининг илк расмий тасдиғи сифатида кўрилмоқда.

Қобулдаги АҚШ элчхонасидан ҳозирча бу борада изоҳ бўлмади.
XS
SM
MD
LG