Линклар

logo-print

Карзай: АҚШ Толибон билан музокара олиб бормоқда


Афғонистон президенти Ҳ.Карзай.

Афғонистон президенти Ҳ.Карзай.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай мамлакатда қарийиб 10 йилдан бери давом этаётган урушга чек қўйиш мақсадида АҚШ Толибон ҳаракати билан музокара олиб бораётганини маълум қилди.

Вашингтонда Оқ Уйнинг Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Кейтин Ҳайден Толибон билан сўзлашувлар олиб борилаётганини тасдиқлай олмаслигини, бироқ Қўшма Штатлар Афғонистондаги ярашув жараёнини қўллаб-қувватлашини айтди.

Карзайнинг нутқидан сўнг Афғонистон армияси аскарлари кийимидаги уч худкуш Кобул марказидаги полиция идорасига ҳужум қилди.

Оқибатда тўққиз одам жумладан, уч нафар полиция ходими нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG