Линклар

logo-print

Ливия: НАТО аҳоли яшайдиган жойларга ҳужум қилди


Триполи марказидаги "Wenzrik" меҳмонхонаси, 2011 йил 16 июн

Триполи марказидаги "Wenzrik" меҳмонхонаси, 2011 йил 16 июн

Ливия ҳукумати расмийлари журналистларга НАТО якшанбага ўтар кечаси бомбардимон қилгани айтилаётган пойтахт Триполидаги жойни кўрсатди.

Журналистлар касалхонага ҳам бориб ҳужум оқибатида нобуд бўлган тўрт одам, жумладан икки боланинг жасадини кўрдилар.

Ундан олдин НАТО пайшанба куни Брега шаҳри яқинида исёнчилар кетаётган автомобил карвонига янглиш ҳужум қилинганини тан олиб, талафот кўрилгани юзасидан афсусланиш билдирган эди.

НАТО 7 июнга қадар халқаро кучлар амалга оширган ҳаво ҳужумларида тинч аҳолидан 856 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги Ливия ҳукумати иддаосини рад қилди.

Айни пайтда Араб Лигаси, БМТ, Европа Иттифоқи ва Африка Иттифоқига аъзо давлатлар вакиллари Ливия масаласини муҳокама қилиш учун Қоҳирада учрашдилар.

Араб Лигаси раҳбари Амр Муса НАТОнинг мандати Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийни ҳокимиятдан ағдариш учун берилмаганини ва можарони сиёсий йўл орқали ҳал этиш лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG