Линклар

Таниқли Совет диссиденти Елена Боннер оламдан ўтди


Елена Боннер, Москва, 1998 йил 10 октябр.

Елена Боннер, Москва, 1998 йил 10 октябр.

18 июн куни Совет Иттифоқи давридаги таниқли диссидент Елена Боннер 88 ёшида оламдан ўтди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи Москва Хелсинки гуруҳининг асосчиларидан бири бўлган Боннер Россия раҳбари Владимир Путиннинг танқидчиси ва мамлакатдаги демократиянинг ҳимоячиси эди.

Унинг қизи Татяна Янкелевич онаси Массачуссет штатининг Бостон шаҳридаги ўз уйида вафот этганини айтиб, ўлим сабабини маълум қилмади.

1972 йилда Елена Боннер ядро-физикаси бўйича таниқли олим ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Андрей Сахаровга турмушга чиққан.

1984 йилда Совет тузумига қарши фаолият олиб борганликда айбланган Боннер озодликдан маҳрум этилиб, Горки шаҳрига сургун қилинган.

1985 йилда Елена Боннернинг АҚШга жўнаб кетишига рухсат берилган. Кейинроқ Боннернинг турмуш ўртоғи Андрей Сахаровга Нобел тинчлик мукофоти берилган. У 1989 йилда вафот этган.
XS
SM
MD
LG