Линклар

Афғонистондаги портлашда икки киши нобуд бўлди


Афғонистон шимолида Германия ҳарбийларига қарашли автокарвонга уюштирилган ҳужум оқибатида тинч аҳолидан икки киши нобуд бўлди.

Қундуз вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Муҳбобулло Саидийга кўра, улар Қундуз шаҳри ташқарисида немис ҳарбийлари автокарвони ўтиб кетаётган жойга яқин турган пайтда портлаш рўй берган.

Портлаш сабаби ва талафот ҳақидаги маълумот дарҳол эълон қилинмади.
XS
SM
MD
LG