Линклар

Ўзфармсаноат давлат ҳиссадорлик ширкати Германиянинг “Kruger GmbH” компанияси билан ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолади.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, келишувда Фарғонада фармецевтика корхонаси қуриш назарда тутилган.

Қиймати 25 миллион АҚШ доллари экани айтилаётган янги корхона йилига икки миллион қути витаминга бой дорилар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Бу лойиҳа Германиянинг 15 миллион доллар сармояси ҳамда Ўзбекистондаги банклари берадиган 10 миллион доллар кредит ҳисобига амалга оширилади.

“Kruger GmbH” ширкати янги корхонани 2014 йил охиригача ишга туширишни режаламоқда.
XS
SM
MD
LG