Линклар

logo-print

Греция парламентида уч кунлик муҳокамалар бошланди


Греция Бош вазири Георгиос Папандреу.

Греция Бош вазири Георгиос Папандреу.

Греция Бош вазири ўз мамлакати ўтган йил олгани каби яна тахминан 157 миллиард доллар ёрдам маблағи олиш хусусида музокаралар бошлаганини тасдиқлади.

Парламентда уч кунлик муҳокамалар бошланишида сўзлаган Георгиос Папандреу мамлакатнинг иқтисодий таназзул ёқасига келиб қолиши сабаби давлат секторининг самарасиз эканини айтиб, чуқур ислоҳотлар ўтказишни ваъда қилди.

Кредиторлар Греция ҳукумати сарф-ҳаражатларни қисқартириш учун кескин чоралар кўрилиши эвазига қарз беришга рози бўлган.

Ўтган ҳафта пойтахт Афина кўчаларида ҳукуматининг бюджет ҳаражатларини тежаш ва солиқларни ошириш чораларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.
XS
SM
MD
LG