Линклар

logo-print

Марокашликлар подшоҳидан норози


Марокашнинг энг йирик шаҳри Касабланкада якшанба куни бир неча минг киши сиёсий ислоҳотлар миқёсини кенгайтириш талаби билан намойишга чиқди.

Акция иштирокчилари фикрича, Марокаш подшоҳи Муҳаммад VI яқинда эълон қилган ислоҳотлар режаси етарли эмас.

Подшоҳ ислоҳотлар режасини эълон қилар экан, ўз ваколатларининг бир қисмини парламентга беражаги, лекин ҳарбийлар, хавфсизлик хизмати ва диний ишлар устидан назоратни ўз қўлида сақлаб қолажаги тўғрисида баёнот берган эди.

Араб дунёсининг бошқа қатор давлатларидаги воқеалар таъсирида кейинги ойларда Марокашда ҳам ислоҳотлар тарафдорларининг оммавий намойишлари бўлиб ўтмоқда.
XS
SM
MD
LG